Гэтжи бу барибир Гэтжи! У Пимблетни "ер тишлатади"
Хабарингиз бор, 25 январь тонгида "UFC 324" турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашувида енгил вазн тоифаси ТОП жангчилари Жастин Гэтжи ва Педди Пимблет ўзаро тўқнаш келишади. Биз анъанага мувофиқ ўзбекистонлик ММА жангчилари ва мутахассисларининг ушбу жанг борасидаги фикрларига қизиқдик.
Аюбхон Камолов: Жастин Гэтжи ҳаиқий жангчи! Бироқ, баъзан бундай ҳарактер минусга ҳам ишлаши мумкин. Назаримда Педди Пимблетнинг имконияти яхшироқ. Пимблет бироз мукаммалроқдек туюляпти. 55/45 Пимблет!

Фарруҳ Мадаминов: Яхши жанг бўлади. Пимблет ҳам оддий жангчи эмас. Лекин Гэтжи бу барибир Гэтжи! У жангни муддатидан аввал нокаут билан тугатади, деган фикрдаман. Имкониятларни 70/30 деган бўлардим. Албатта, Гэтжти фойдасига.

Дониёрбек Рўзиев: Қизиқарли жанг бўлади. Гэтжини жанглари менга жуда ёқади. Ажойиб атлет. Лекин бу сафар унга ноқулайроқ рақиб тўғри келди. Пимблет ўсиб келаётган ва яхши жисмоний ҳолатга эга. UFCда ҳали мағлуб бўлмаган. Шунинг учун бу жангда Пимблет ғалаба қозонса керак, деб ўйлайман. 60/40.

Нодирбек Қосимов: Агар, Жастин Гэтжи зарбада тута олмаса, ғалаба қозониш имконияти жуда паст. Пимблет ҳали нокаутга учрамаган. Ёш борасида ҳам анча фарқ бор. Зарба кўтара олади. Шунинг ҳисобига Пимблет ғалаба қозонса керак. 60/40.

Мирафзал Ахтамов: Бу жанг муддатидан аввал тугайди, деган фикрдан йироқман. Тўлиқ давом этади ва Пимблет очколар ҳисобида ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Имкониятлар 55/45.

Достон Бозоров: Менинг прогнозим Жастин Гэтжи нокаут билан ютади. Биринчи раундда эмас-ку, жангнинг сўнги раундларида ушбу ишни амалга оширади. Пимблет курашга киришга ҳаракат қилади. Лекин Гэтжида бунга ҳимоя мавжуд. Имкониятлар 70/30!

Акбар Исломбоев : Жанг тўлиқ давом этади ва Жастин Гэтжи очколар ҳисобида ғалаба қозонади. Имкониятларни 55/45 деган бўлардим.

Камронбек Ортиқов: Бу қарама-қаршиликда Жастин Гэтжининг имкониятларини юқори баҳолайман. У жангни муддатидан аввал якунлайди. Унинг зарбалари жуда оғир. Гэтжи энг зўрларидан бири, у Пимблетни "ер тишлатади"!

Шукрулло Муҳиддинов : Пимблетнинг ғалаба қозониш имконияти юқори. У ўзининг энг яхши жисмоний ҳолатида. Қолаверса, универсал жангчи. Имкониятларни 60/40 деган бўлардим.




Фикрлар