"GFC 30" турнирида ўзбекистонлик жангчи ҳам октагонга кўтарилади
4 декабрь куни Москва шаҳрида “GFC 30” турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Авлиё Ҳамидов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У мезбонлар вакили Октябрин Яковлевга қарши октагонга кўтарилади.
Россия вакили профессионал фаолияти мобайнида 4 та жанг ўтказиб,уларнинг иккитасида ғалаба қозонган ва икки бор мағлубиятга учраган. Ҳамюртимиз эса, 12 та жангдан 8 тасида ғалаба қозонган, 3 та мағлубият ва бир дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳамидов сўнгги жангини Тошкентда “GFC 20” турнирида ўтказиб, бразилиялик Луис Филони очколар ҳисобида мағлуб этган эди.
Фикрлар