Гилберт Бёрнс Чимаев ва Коста жанги бўйича ўз тахминлари билан ўртоқлашди
Ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Гилберт Бёрнс (22-6) Ҳамзат Чимаев (12-0) ва Пауло Коста (14-2) ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.
“Коста катта йигит, лекин у мендагидек юракка эга эмас. Унда БЖЖ (Бразилия жиу-житсу) йўқ, Ҳамзатнинг курашига қарши ҳимояси йўқ. Коста кучли, лекин... Мен имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим. Агар Хамзат “тэйк-даун”ларни охирига етказа олса, Коста учун оғир кеча бўлади”, - деди Бёрнс.
Эслатиб ўтамиз, Чимаев ва Коста ўртасидаги қарама-қаршилик “UFC 294” доирасида 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар