Гилберт Бёрнс Оливейра ва Махачев жангида ким ғалаба қозонишини айтди

  • 3 июнь, 2022, 10:43
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Гилберт Бёрнс бразилиялик енгил вазн тоифасининг амалдаги чемпиони Чарльз Оливейра ва умидли россиялик жангчи Ислом Махачев ўртасидаги эҳтимолий жангга ўз тахминларини билдирди.

"Чарльз менинг дўстим ва доим шундай бўлиб қолади. Aгар, мен унинг промоутери бўлганимда ва кейинги жанг учун рақибларини танлаганимда, Ислом Махачевни танлаган бўлардим. Ҳа, менга Бенеил Дариуш ҳам ёқади, аммо кейинги жангда Оливейра Махачевга қарши жанг қилиши керак.

Мен бор пулимни Оливейранинг тезкор ғалабасига тиккан бўлардим. Aхир, Махачев муддатидан олдин мағлуб бўлганини биламиз", - дея Бёрнснинг сўзларидан иқтибос келтиради Sportskeeda.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!