Гимнастика. Терма жамоамиз жаҳон чемпионатига Чусовитинасиз йўл олди
29 октябрь – 6 ноябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, бўлажак дунё биринчилигида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси бугун “Туманли Албион”га жўнаб кетди.
Жамоа Грузиянинг Тбилиси шаҳрида сўнгги ўқув-машғулот йиғинини олиб боргач ушбу шаҳардан Ливерпулга йўл олди. Аҳамиятлиси, таркибда тажрибали Оксана Чусовитина йўқ. Дунё биринчилигида қатнашадиган таркиб қуйидагича:
Расулжон Абдураҳимов
Абдулла Азимов
Ўткирбек Жўраев
Ҳабибулло Эргашев
Дилдора Арипова
Оминахон Ҳалилова
Фикрлар