Гиёҳванд моддалар картели билан алоқада айбланган WBC собиқ чемпиони Мексикада ҳибсдан озод қилинди!

  • 27 август, 16:04
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

WBC собиқ чемпиони, мексикалик 39 ёшли Хулио Сезар Чавес АҚШдан экстрадиция қилинганидан сўнг, Мексикада қамоқдан озод қилинди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, Чавес суд қарори билан озод этилган. Судя унга суд жараёнини кутиш пайтида қамоқда қолиш шарт эмаслигини, бироқ мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланишини айтган.

Судя, шунингдек, иш бўйича кейинги тергов учун уч ойлик муддат белгилади.

Аввалроқ, Мексика прокуратураси Чавеснинг нарко-картел “Синалоа” аъзоси, машҳур қотил сифатида танилган Нестор Исидро Перес Салас (“Эл Нини”)нинг топшириқларини бажарган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!