"Goal" портали "Евро-2024" фаворитлари рўйхатини эълон қилди
2024 йилги Европа чемпионатининг финал босқичи Германияда бўлиб ўтади.
"Goal" нашри бўлажак турнир фаворитлари жадвалини эълон қилди. Порталнинг қайд этишича, Франция терма жамоаси ғалаба қозониш учун энг юқори имкониятга эга. Рейтингда Англия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Португалия терма жамоаси кучли учликда сўнгги ўринни эгаллади.
Рейтингдан кейинги ўринларда Испания, Бельгия, Австрия, Германия, Шотландия, Туркия ва Венгрия терма жамоалари жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади.
Фикрлар