"Goal" талқинига кўра, АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчилари рейтинги эълон қилинди
Нуфузли "Goal" портали Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги энг яхши футболчилар рейтингига оид ўз талқинини тақдим этди.
Рейтингнинг биринчи поғонасини "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд эгаллади. Норвегиялик футболчи 17 та учрашувда 19 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
Иккинчи ўриндан "Арсенал" ярим ҳимоячиси Деклан Райс жой олган бўлса, учликни "Манчестер Юнайтед" жамоаси сардори Бруну Фернандеш якунлаб берди.
Топ-10 рўйхатида, шунингдек, Антуан Семеньо, Гранит Джака, Габриэль Магальянс, Мойсес Кайседо, Морган Роджерс, Фил Фоден ва Уго Экетике ҳам ўрин олган.
17-турдан сўнг "Арсенал" Премьер-лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Манчестер Сити" лондонликлардан икки очко орқада қолмоқда.



Фикрлар