"Goal.com" талқинига кўра Беллингем "Олтин тўп" фаворити саналмоқда. Кейн ва Мбаппе учликда, Роналду 17, Месси эса... (20 талик рўйхат)
"Goal.com" нашри 2024 йилги "Олтин тўп" учун асосий фаворитлар рейтингини тузиб чиқди. Унга кўра, "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 1-ўринда қайд этилди.
Иккинчи поғонага "Бавария" сафида голлар уришдан чарчамаётган Харри Кейн муносиб кўрилди. Кучли учликка ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе якун ясаган.
Тирик афсоналар Криштиану Роналду ва Лионель Месси ҳам мазкур рўйхатдан жой олган. Португал 17-поғонадан жой олган бўлса, аргентиналик юлдуз 19-ўринни банд этиб турибди.
1. Жуд Беллингем ("Реал")
2. Харри Кейн (“Бавария”)
3. Килиан Мбаппе (ПСЖ)
4. Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити")
5. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпул”)
6. Родри ("Манчестер Сити")
7. Антуан Гризманн (“Атлетико”)
8. Букайо Сака ("Арсенал")
9. Деклан Райс ("Арсенал")
10. Хулиан Алварес ("Манчестер Сити")
11. Винисиус Жуниор ("Реал")
12. Лаутаро Мартинес ("Интер")
13. Бернарду Силва ("Манчестер Сити")
14. Родриго ("Реал")
15. Алваро Мората (“Атлетико”)
16. Трент Александр-Арнольд (“Ливерпул”)
17. Криштиану Роналду (“Ан-Наср”)
18. Лерой Сане ("Бавария")
19. Лионель Месси (“Интер Майами”)
20. Флориан Вирц (“Байер”).
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Лионель Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритган эди.
Фикрлар