
Ғофуровнинг жамоаси чемпионатни дуранг билан бошлади
Кеча Сербия Супер Лигасининг 2017/18 йилги мавсумига старт берилди. Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров фаолият олиб борадиган “Младость Лучани” жамоаси илк турда ўз майдонида “Земун” клубини қабул қилди.
Ҳамюртимиз заҳирада қолдирилган ушбу беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўзи умуман, Ғофуров янги жамоа сафига келиб қўшилганидан сўнг, ўтказилган 3 та расмий ўйиннинг барчасида заҳирада қолдирилди.
Сербия Супер Лигаси. 1-тур
“Младость Лучани” – “Земун” 1:1.
Фикрлар