Гол Ҳусанов келажагига қандай таъсир қилишини айтишди!

  • 9 февраль, 16:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Англия кубогининг 1/16 финалида “Манчестер Сити”нинг “Лейтон Ориент” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви Абдуқодир Ҳусановнинг хотирасида бир умрга сақланадиган бўлди.

Жамоаси ютқазаётган паллада ўйинга қўшилган 20 ёшли легионеримиз ҳимояни мустаҳкамлаш баробарида ҳисобни тенглаштиришди ҳам. Айнан Ҳусановнинг голи ўйиннинг бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилди. Кейинчалик Кевин де Брюйне тўп киритиб, “шаҳарликлар”ни кейинги босқичга олиб чиқди.

Муҳими, Абдуқодир Ҳусанов Англия майдонларида профессионал даражада гол урган биринчи ўзбек футболчиси сифатида номини тарихга ёздириб қўйди.

Ҳамюртимизнинг биринчи профессионал жамоаси – “Энергетик-БГУ”да унга бош мураббийлик қилган Алексей Меркулов шогирдининг голига муносабат билдирди.

- Футболда омад ҳам керак деган фикрни ҳали ҳеч ким рад этгани йўқ. “Манчестер Сити”нинг биринчи голи урилган вазиятда Ҳусановнинг ролини унутмаслик, шунингдек, уни ошириб юбормаслик ҳам керак.

Шуни айтишим керакки, тўп йўлида Абдуқодир пайдо бўлмаганида уни дарвозабон қайтариб юборган бўларди. Рикошет туфайли гол бўлди.

Энг муҳими, бу гол Ҳусановнинг асосий таркибга мунтазам жалб қилинишида унинг имкониятлари ошишига хизмат қилсин, - деди Алексей Меркулов.

Таъкидлаш жоизки, “Лейтон Ориент” дарвозасига биринчи гол киритилган вазиятда “Манчестер Сити” ҳимоячиси Рико Льюис узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлган Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

Легионеримиз фаолиятида худди шунга ўхшаш вазият бўлган эди. “Ланс”нинг Франция кубоги доирасида ПСЖга қарши ўтказган учрашувида Абдуқодир Ҳусановнинг зарбаси жамоадоши Мбала Нзолага тегиб, Матвей Сафонов дарвозасидан жой олганди. Ўшанда гол Нзола ҳисобига ёзилган. Бу гал тескариси бўлди.

Учрашувдан кейин Рико Льюис гол муаллифи Ҳусанов эканини эътироф этди.

- Гол Абдуқодир Ҳусанов номига ёзилганидан хурсандман. У жамоадаги илк учрашувда йўл қўйган хатосидан кейин яна ўз даражасига кўтарилиб олди. Бу гал Ҳусанов ҳақиқатан зўр ўйнади. У ўйинни тўлиқ назорат қилди, узоқ масофадан йўлланга зарбаларга ўз вақти реакция билдирди.

Мен унга голли пас узатдим, деб ҳисоблайман. Мен шунчаки, жамоадошим муваффақияти учун хурсандман, - деди Рико Льюис.

Абдуқодир Ҳусанов қисқа фурсат ичида “Манчестер Сити” ўйинчиси сифатида иккита мусобақа – Премьер-лига ва Англия кубогида дебютини нишонлади. Энди легионеримизнинг персонал мухлислари унинг Европа Чемпионлар лигасида “Реал”га қарши 11 ва 19 февраль кунлари бўладиган икки учрашувда майдонга тушишини кутмоқда...

 

Қатъий талаб: Ҳусанов, “Реал”га қарши ўйнасин!

“Рома” Шомуродовдан яна қаҳрамонлик кутади!

Бу ишда Ҳусановга тенг келадигани йўқ!

Ҳусанов “Ньюкасл”га ўтиши керак эди, Файзуллаев эса...

Раньери ўйини ўзгарган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Муҳокамалар қаҳрамонига айланган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов “Сити”даги бир неча футболчини қўшганда ҳам улардан зўр экан!

Ҳусановнинг ҳиссаси бор! ФИФА трансфер рекордини эълон қилди

Рақиблар мураббийи: Шомуродов ёқмайди, десам аҳмоқ бўламан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ганиев Toир
09/02/2025 18:31
Кандай рикошет тушунмадим. Калла уриб гол урган булса.