Қатъий талаб: Ҳусанов, “Реал”га қарши ўйнасин!

  • 9 февраль, 15:18
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Қишки трансферлар даврида, аниқроғи 20 январь куни “Ланс”дан “Манчестер Сити”га трансфер қилинган Абдуқодир Ҳусанов янги жамоаси сафида иккита мусобақада дебют қилиб улгурди.

Англия Премьер-лигасидаги илк учрашувини “Челси”га қарши ўтказган ҳамюртимизни бош мураббий Хосеп Гвардиола Англия кубоги 1/16 финалида “Лейтон Ориент” клубига қарши иккинчи бўлимда майдонга туширди.

Ҳусанов бу баҳсда жамоага анча мослашиб қолгани, биринчи учрашувдаги хатоларидан кейин ўзига ишончини йўқотиб қўймагани, имконият берилса, ўзини кўрсата олишини исботлади.

Тажрибали Жон Стоунз билан ўйиннинг иккинчи ярмида ҳимоя марказини мустаҳкам ушлаган легионеримиз 56-дақиқада гол уриб, жамоаси ўйинида бурилиш ясади.

“Манчестер Сити” қийин ўтган учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Энди “шаҳарликлар”ни ўта қийин баҳс кутиб турибди. Манчестерликлар УЕФА Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи ўтиш ўйинида энг нуфузли мусобақанинг амалдаги ғолиби “Реал” билан куч синашади.

Жамоанинг бутун дунё бўйлаб ёйилган мухлислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, ўзбек футболчисига Чемпионлар лигасида ҳам ишонч билдириш кераклигини талаб қилмоқда.

Sports.uz портали ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига легионеримиз ҳақида “Манчестер Сити”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида билдирилаётган фикр-мулоҳазаларни ҳавола этади.

Sydney Wise:

Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда мустаҳкам ўйнади, олдинги чизиқда ҳам!

Joseph Methu:

Ҳусанов Жек Грилишдан кучли экан.

Langat Feliki Felix:

Шу ўйинчи жамоамизга келганидан хурсандмиз!

Timmy Joel:

Бу футболчи ҳақиқатан ҳам хатосини хотирамиздан ўчириб ташлади.

Nuru Adamu Adamu:

Ҳусановни янги жамоадаги биринчи голи билан табриклаймиз.

Luke Taylor:

Бизга жуда яхши ўйинчи келибди!

Kiting Nasution:

Бу ўйинчи вақтида келди. Жамоа оёққа турадиган давр бошланди.

Man Junior:

Ҳусанов ҳақиқатан фойдали ва яхши ўйинчи эканига ишондим.

Ãrçhxéń Thé Míńd Véx:

Ҳусановга майдонда кўпроқ вақт бериш керак, чунки яхши ўйинчи экан.

Engkima Chawngthu:

Абдуқодирнинг салоҳияти бор экан, бошқа ўйин ва мусобақаларда ундан кўпроқ фойдаланиш шарт.

Khaya Prince Maseko:

Жуда муҳим голни урди.

Faby Andriamanarintsoa:

Ҳусановни табриклайман. Барчамиз Абдуқодир “Реал”га қарши асосий таркибда ўйнашини истаймиз. Унга имкон беринг!

Raftöñé Kartël:

Ўзига ишончи баланд экан! Балли!

Cabdi Qaasim Karaama:

Энди мен унга ишонаман, яхши ҳимоячи экан.

Chimwemwe Msiska:

Ҳусанов зўр! Жамоа ҳимояси ишончли қўлларда экан. Мармуш ҳам тез орада гол уришни бошлаб юборади. Улар ёрдамида Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсак, бу мавсум биз учун энг зўри бўлади.

Valerie Constantino:

Ҳусанов жамоамизнинг бўлажак сардори. Аввалроқ, гол уришини айтгандим. Шундай бўлди. Бу ўйинчи менга ёқди.

John David:

Яхши ўйинчи экан, меҳнаткаш, камтарин. Энди ҳимоя чизиғида биронта танбал ўйинчи қолмайди. Ҳусанов ҳали яна ўзини кўрсатади ва кўтарилади.

Wasafi Bwoy Hanz:

Янги олинганлардан энг ёққани Ҳусанов бўлди.

Imkosi Odoi:

Ҳусанов, “Манчестер Сити”га хуш келибсан!

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” футболчилари “Реал”га қарши биринчи учрашувни 11 февраль куни ўз майдонида ўтказилади. Мадриддаги жавоб баҳси 19 февралга белгиланган.

“Рома” Шомуродовдан яна қаҳрамонлик кутади!

Бу ишда Ҳусановга тенг келадигани йўқ!

Ҳусанов “Ньюкасл”га ўтиши керак эди, Файзуллаев эса...

Раньери ўйини ўзгарган Шомуродов ҳақида нималар деди?

Муҳокамалар қаҳрамонига айланган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Ҳусанов “Сити”даги бир неча футболчини қўшганда ҳам улардан зўр экан!

Ҳусановнинг ҳиссаси бор! ФИФА трансфер рекордини эълон қилди

Рақиблар мураббийи: Шомуродов ёқмайди, десам аҳмоқ бўламан!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Faxriddin
10/02/2025 17:40
Шу гаплар ҳақиқатда рост бўлса, мен жудаям хурсандман!
Baxil Alihuja
09/02/2025 15:44
арсеналга карши тушганда яхши булар эди