Гол ура олмаётган Роналду: Бу охиргиси
Германияда давом этаётган Европа чемпионатида Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду рақиб дарвозасига энг кўп зарба берган футболчига айланган бўлса-да, ҳали бирор маротаба гол ура олгани йўқ.
Шунга қарамай, 39 ёшли юлдуз терма жамоаси учун бор кучи билан курашни давом эттиришини таъкидламоқда.
- Бу мен учун охирги Евро. Лекин бундан хавотир олаётганим йўқ. Ҳозир мухлисларимизга раҳим келяпти. Мен терма жамоа либоси учун боримни бериб ўйнашга тайёрман. Умримни охиригача шундай бўлиб қолади. Масъулиятни ўз бўйимга олишим керак, - деди Криштиану Роналду.
Бу галги Европа чемпионатида айрим экспертлари ёши ўтиб қолган Роналду жамоа ўйинини орқага тортаётганини айтиб, уни танқид қилмоқда. Айниқса, Криштиану Словения билан ўйинда пенальтидан гол ура олмаганидан кейин танқидлар янада кучайди.
Фикрлар