"Golden Boy-2022" соврини ғолиби аниқланди

  • 21 октябрь, 2022, 16:34
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави "Golden Boy-2022" совринини қўлга киритди. Футболчи мазкур совринни 7 ноябрь куни Туринда қабул қилиб олади. 

18 ёшли хавбек бир неча кун аввал "France Fotball" томонидан бериладиган Раймона Копа совринига ҳам эга чиққанди. 

"Tuttosport" талқинига кўра, 20 та футболчи мазкур номга даъвогарлик қилганди. Рўйхатда Жамал Мусиала ("Бавария"), Жуд Беллингим ("Боруссия") ҳамда Эдуардо Камавинга ("Реал") каби футболчилар бор эди. 

Қайд этиш лозим, 2021 йилда Педри "Golden Boy" мукофоти билан тақдирланганди. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!