Голландия - Италия: Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Депай сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Депай чалқанча услубда зарба берди. Бироз ноаниқ. Жуда чиройли вазият.

  • 89'

    Кьеза Инсинье ўрнига майдонга тушди.

  • 88'

    Кьеллини сариқ карточка ишлаб олди.

  • 85'

    Депайнинг узатмаси Де Йонг етиб бориши учун кучлилик қиларди. Яхши имконият қўлдан бой берилди.

  • 84'

    Жарима зарбасидан нидерландлар аниқ зарба йўллашни уддалади. Доннарумма ўз ўрнида.

  • 83'

    Кристанте ҳакам билан ортиқча тортишгани учун огоҳлантирилди.

  • 81'

    Кристанте Локателлини ўрнига майдонга тушди.

  • 80'

    Акеда томир тортиши бўйича муаммо пайдо бўлди. У ўйинни давом эттирса керак.

  • 78'

    Барелланинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Депай тўп узатишда кечикди. Доннарумма тўпни эгаллаб олди.

  • 74'

    Мойзе Киннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. Анча яхши позициядан зарба беришга муваффақ бўлганди.

  • 71'

    Чиро Иммобиле офсайдда қолиб кетгани сабаб итальянлар ҳужуми тўхтатилди.

  • 70'

    Думфрис Хатебур ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    Вельтман сариқ карточка билан жазоланди.

  • 67'

    Мойзе Кин Иммобиленинг ажойиб узатмасини дарвозага жойлаб қўя олмади.

  • 65'

    Иммобиленинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, йўналишини ўзгартирди.

  • 61'

    Депайнинг яқин бурчакни мўлжаллаб берган зарбаси сал ноаниқ кетди.

  • 58'

    Ван де Бек ўрнига Бергвейн майдонга тушди.

  • 55'

    Ван де Бек Вейналдумнинг узатмасини дарвозага йўллади. Доннарумманинг тегиниши итальянларни қутқариб қолди. Сейв десак ҳам бўлади.

  • 53'

    Силессендан ажойиб сейв. Табиийки, Инсиньенинг зарбаси ҳам чиройли эди.

  • 51'

    Мойзе Кинга узатилган тўп бироз кучли чиқди. Силессен тўпни эгаллаб олди.

  • 49'

    Италия хотиржам тўпни назорат қилмоқда. Вақт улар фойдасига ишламоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45+'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Барелла қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иммобиледан ассист.

  • 44'

    Де Йонг Бареллага имкон бермади. Гавда билан тўп йўлини тоза ёпа олди.

  • 42'

    Жароҳатланган Заниоло ўрнига Кин майдонга тушди.

  • 40'

    Заниоло тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 36'

    Спинаццоланинг узатмасини Барелла ҳам қайчи усулида дарвозага йўлламоқчи бўлди. Бироқ тўп оёққа тушмади.

  • 35'

    Инсинье олис юқори бурчакни мўлжалга олди. Бироқ тўп етарлича айланмади.

  • 32'

    Вейналдумнинг зарбасини Доннарумма иккинчи урунишдагина ушлаб олди.

  • 28'

    Промеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегди.

  • 26'

    Иммобиле ҳисобни очиши мумкин эди. Салгина аниқлик етишмади.

  • 24'

    Депайни италиялик ҳимоячилар аяб ўтиришмаяпти.

  • 21'

    Италия доминант мақомига кўтарилиб олди.

  • 19'

    Иммобиле яхши позиияга чиқиб бориб, дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди. Салгина ноаниқ.

  • 17'

    Мана шундай қарши ҳужумлардан бири! Заниолонинг қайчи услубидаги зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ажойиб уруниш.

  • 16'

    Майдон эгалари кўпроқ устунликка эга бўлмоқда. Аммо итальяналар қарши ҳужумларда хавфли.

  • 13'

    Барелланинг зарбаси Вельтманга тегиб, йўналишини ўзгартирди. Яхши зарба берилган эди.

  • 12'

    Энди Иммобиле Депайга жавоб қайтарди.

  • 10'

    Депай ҳужумда қоидани бузди. Тўп "скуадро адзурро"га ўтди.

  • 7'

    Яна дарвозабон тўпга чиқишда адашди.

  • 6'

    Доннарумманинг ишончсиз ўйини итальянлар дарвозасини хавфда қолдирмоқда.

  • 3'

    Жамоалар дастлабки дақиқаларни бир-бирларини ўрганиб чиқишга сарфламоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келиб улгурган, мадҳиялар янграмоқда.

  • 0'

    Голландия ва Италия ўртасидаги учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!