Голландия - Польша: Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Де Йонг Промес ўрнига майдонга тушди. Дарвоқе, бу Люк Де Йонг.

  • 90+'

    Беднарек сариқ карточка ишлаб олди. Тирсак билан ўйин бунга сабаб бўлди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Де Йонг ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.

  • 87'

    Депай жарима майдони ташқариси ташқарисидан тепиб кўрди. Ҳимоячилар тўп йўлини муваффақиятли блоклай олди.

  • 84'

    Голландия тўпни назорат қилмоқда. Польша ҳаракат қилмаса, вақт уларнинг зарарига ишламоқда.

  • 80'

    Ван де Бек ўзига узатилган тўпни шерикларига узатишни мақсад қилди. Аммо тўп оёққа ўрнашмади.

  • 78'

    "Лолалар юрти" вакилларининг навбатдаги ҳужуми зарбагача етиб бормади.

  • 77'

    Зелински ўрнига Модер майдонга туширилди.

  • 74'

    Бергвейн ўз ўрнини Ван де Бекка бўшатиб берди.

  • 74'

    Мана шу назорат мобайнида ишлатилган қўполлик учун Депай огоҳлантирилди. Рақиб юзига қўли билан зарба бериб юборди.

  • 74'

    Голландлар рақиб ярим майдонида тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 71'

    Йожвияк ўрнига Гросицки майдонга тушди.

  • 71'

    Де Рон огоҳлантирилди.

  • 64'

    Промеснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси етарлича кучли чиқмади.

  • 63'

    Милик Пентек ўрнига майдонга ташланди.

  • 63'

    Глик огоҳлантирилди.

  • 61'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Хатебор ўзига узатилган тўпни ажойиб тарзда Бергвейнга ташлаб берди. У эса очиқ дарвозани осонгина ишғол қилди.

  • 59'

    Бергвейннинг узатмасидан сўнг Аке берган зарба дарвоза тўрига ташқи тарафдан тегди.

  • 58'

    Депай ҳужумда тўпни қабул қилиб олиши ҳамоноқ Шесни уни зарарсизлантирди.

  • 56'

    Қарши ҳужумга қочиб кетаётган Бергвейнни тўхтатиб қолгани учун Йожвияк сариқ карточка ишлаб олди.

  • 55'

    Польшанинг яхши ҳужуми ноаниқ пас сабаб тўхтади.

  • 53'

    Польшанинг ҳужуми ҳужум дегулик чиқмади.

  • 51'

    Де Йонгнинг яна бир узатмаси ҳимоячиларга ортиқча қийинчилик туғдирмади.

  • 50'

    Ҳужумнинг иккинчи темпи Хатебурнинг узатмаси ва Бергвейннинг тўпни узоқлаштириб юбориши билан якунланди.

  • 49'

    Депай тўғридан-тўғри зарба беришни маъқул кўрди. Жонли девор ўз вазифасини бажарди.

  • 48'

    Депайга нисбатан жарима майдони яқинида қоида бузилди. Яхши узатма амалга оширилиши мумкин.

  • 47'

    Голландлар иккинчи таймни ҳам фаол бошлашди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Ҳакам биринчи таймга вақт қўшмади. Танаффус!

  • 45'

    Депайнинг ажойиб узатмасини Де Йонг моҳирона бўйсундириб олиб, дарвозага зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 43'

    Польша ҳам позицион ҳужум амалга оширмоқда.

  • 39'

    Польша жуда яхши ҳимояланмоқда. Фақат қарши ҳужумлар Пентекнинг ўзигагина юкланиб қолаётгани уларга қийинчилик туғдирмоқда.

  • 37'

    Промес чапроқда тўпни қабул қилиб олиб, чалғитувчи ҳаракатлардан сўнг зарба йўллади. Анчагина ноаниқ.

  • 36'

    Бергвейнгача тўп етиб келишига польяк ҳимоячилари йўл қўймади. Акс ҳолда, "Тоттенхэм" футболчиси голли зарба бериши мумкин эди.

  • 34'

    Клих огоҳлантирилди.

  • 32'

    Дастлабки сейв Силлесен ижросида. Зелинскига етказиб берилган тўпга футболчи дарҳол зарба берди. Йаспер вазият қаҳрамони.

  • 29'

    Бурчак тўпи "учар голландлар" томонидан амалга оширилди. Шесни тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Яхшиямки, унинг бахтига орқасида рақиб футболчиси йўқ эди.

  • 29'

    Польша яхши ҳимояланмоқда.

  • 27'

    Мемфиснинг бурчакдан узатган тўпига Ван Дейк берган зарба у қадар кучли чиқмади.

  • 26'

    Депай вазиятларнинг ҳал қилувчи палласида суст ҳаракат қилмоқда.

  • 24'

    Қанотдан етказиб берилган тўпга Пентек аниқ зарба бера олмади. Ҳимоячи ҳалақит беришга улгурди.

  • 21'

    Промес учрашувдаги энг хавфли зарбани ижро этди. Қанотдан ёриб кирган Квинси тепган тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Нидерландлар ҳимоя тирқишларини қидирмоқда.

  • 17'

    Депайнинг қанотдан амалга оширган жарима зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 16'

    Юқоридан узатилган тўпга польшалик ҳимоячилар тайёрлигини намойиш қила олди.

  • 15'

    Ҳозирча яққол хавфли вазиятлар кўрмадик.

  • 14'

    Польякларнинг яна бир ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 13'

    Йозвиак Польшанинг дастлабки зарбасига муаллифлик қилди. Аммо тўп оёққа яхши ўрнашмади.

  • 11'

    Аке бурчакдан узатилган тўпни дарвоза томон йўллашда бироз ноаниқликка йўл қўйди.

  • 10'

    Стандарт эса тушунарсиз амалга оширилди.

  • 9'

    Яна бир бор Депайга зарба беришга имкон беришмади. Бу сафар қўполлик билан.

  • 9'

    Пентек тўпни ўзига бўйсундиришда анча вақт йўқотди. Шу сабаб тезкор қарши ҳужум йўққа чиқди.

  • 7'

    Депай қанотдан тўпни қабул қилиб олиб, ўгирилиб зарба бергунча ҳуштак чалинди. У офсайдда қолиб кетган.

  • 6'

    Голландлар рақиб ярим майдонини эгаллаб улгуришди.

  • 3'

    Ван Дейк Пентекни қўйиб юбормади.

  • 3'

    Депайни ҳимоячилар ўз вақтида зарарсизлантиришни уддалади.

  • 2'

    Де Йонгга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб польяклар ҳужуми тўхтатилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоа сардорлари тўп ва майдон масаласини ҳал қилиб олишди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Миллатлар Лигаси мадҳияси янграб ўтди. Энди ҳар икки мамлакат мадҳиялари жаранг сочади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутбол ихлосмандлари. Миллатлар Лигасига хуш келибсиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!