Голландия терма жамоасини ким бошқариши аниқ бўлди

Голландия терма жамоасининг янги бош мураббийи Франк де Бур бўлади. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 50 ёшли мутахассис Голландия Қироллиги футбол иттифоқи билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди. Де Бур ушбу лавозимда “Барселона”га ўтиб кетган Рональд Куманнинг ўрнини эгаллайди.

Де Бур фаолияти давомида "Аякс", "Интер", "Кристал Пэлас" ва "Атланта Юнайтед" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!