Голлар шоуси бўлган учрашувда "Пахтакор" йирик ғалабани тантана қилди, Черандан хет-трик

Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Пахтакор" жамоаси Қозоғистоннинг "Аксу" клуби билан ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Мазкур беллашувда "шерлар" 5:2 ҳисобида зафар қучди. 

"ПАХТАКОР - "Аксу" (Қозоғистон) 5:2

Голлар: Банашак (15), Черан (19, 43, 58), Ҳамдамов (70) - Мурза (30), Искаков 81.

"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.

Маълумот учун, пойтахтликларнинг кейинги рақиби - Македониянинг "Шкупи" жамоаси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!