Голларга бой ўтган учрашувда Сенегал Бразилияни таслим қилди. Манедан дубль!

Яна бир ўртоқлик ўйини Бразилия - Сенегал баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда африкаликлар 4:2 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Пакета ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Диалло имкониятларни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида  "пентакампеонлар" 3 дақиқани ичида икки марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. 58-дақиқада эса Маркиньос ҳисобни қисқартирди. Мане ўйинга қўшиб берилган вақтда яна ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шу тариқа, мазкур учрашувда Мане ва унинг дўстлари ғалаба қозонди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!