Голли вазият яратишда бу ҳимоячига етадигани йўқ

Англия футболи таҳлилчилари жорий чемпионатда энг кўп голли вазият яратаётган ўйинчилар рейтингини тузиб чиқди.

Дастлабки 12 тур якунига кўра, “Ньюкасл ҳимоячиси Киран Триппьер жамоадошларининг гол уриши учун қулай вазиятлар яратиб беришда етакчилик қилмоқда. 33 ёшли футболчи ўйинлар давомида жами 33 та хавфли вазият ярата олди.

Иккинчи ўринда қайд этилган “Манчестер Юнайтед” плеймейкери Бруну Фернандеш Кирандан битта вазиятга ортда қоляпти.

“Тоттенхэм” етакчиларидан бири Жеймс Мэддисон жамоадошларини 31 маротаба қулай позицияга чиқаргани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!