Голливудда россиялик боксчи ҳақида фильм суратга олинади

Россиялик боксчи Магомед Aбдусаломов ҳақида AҚШда  фильм суратга олиниши режалаштирилган.

“Унинг фаолиятини китоб орқали тасвирлаб бермоқчимиз. Бу автобиографик эмас, балки мотивацион руҳдаги китоб бўлади. Бу нафақат спортда, балки қийин вазиятга тушиб қолган одамлар учун ҳам ўзига хос мотивация бўлиб хизмат қилади. Китобни бу йил чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Бу борада Голливудда фильм суратга олиш бўйича таклифлар ҳам мавжуд. Китоб сценарийсига кўра, бундай фильмни тасвирга олиш мумкин ”, - деди спортчи оиласининг дўсти Сурхай Сунгуров.

 Абдусаломов 2013 йил 2 ноябрь куни кубалик Майк Перес билан бўлган жангда бошидан жиддий жароҳат олган, натижада асоратлар ва мия операциялари юзага келган. Бунинг сабаби жангни ўз вақтида тўхтатмаган амалдорлар ва шифокорларнинг бепарволиги эди. 2017 йилда Нью-Йорк суди Aбдусаломовга етказилган жароҳатлар учун боксчининг оиласига 22 миллион доллар товон тўлашни буюрди. Ҳозирда Aбдусаломов оиласи билан Aмерика Қўшма Штатларида яшамоқда.

Манба: SB.ru

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!