Головкинни мураббийи уни 75 ёшгача жанг қилишига ишонмоқда

  • 4 октябрь, 2019, 15:13
  • 0
  • Бокс

Ўрта вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг мураббийи Жонатан Бэнкс қозоғистонлик боксчини узоқ вақт фаолиятини давом эттира олишига ишонмоқда.

"Мен унинг 75 ёшга қадар жанг қилиши мумкин деб ўйлайман. Жиддий тарзда айтмоқдаман ”, - деди Бэнкс.

Головкин навбатдаги жангини вакант турган IBF камари учун украиналик Сергей Деревянченкога қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!