Гомес "Уотфорд" билан шартномасини узайтирди

Англиянинг “Уотфорд” клуби дарвозабони Эурельо Гомес жамоа билан шартномасини узайтирди. Унга кўра янги келишув 2019 йилга қадар амал қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гомес “Уотфорд” сафига 2014 йил Лондоннинг “Тоттенхэм” клубидан келиб қўшилган эди. 36 ёшли бразилиялик голкипер у вақт орасида жами 122 марта расмий учрашувларда иштирок этган.

Маълумот учун, Гомес ўтган мавсум АПЛда жами 38та ўйинда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 64та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!