Гонсало Игуаин футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи ким эканини айтди
Ads

 

"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин футбол тарихидаги энг яхши футболчи деб бразилиялик Роналдони эътироф этди.

"Ёшлигимда Италия чемпионати баҳсларини кўп томоша қилардим. У ерда буюк ҳужумчилар - Трезаге, Батистута, Креспо ва Монтелла тўп суришарди. Шунингдек, бу ерда буюк Роналдо ҳам ўйнаган. Менимча у  футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи", - деди аргентиналик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Гонсало Игуаин Мадриднинг "Реал" клуби сафида Криштиану Роналду билан, Аргентина терма жамоасида эса Лионель Месси билан бирга тўп суради.