Гўзал теннисчи илк совринига эга бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi
 
Америкалик Лорен Дэвис Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирида бош совринни қўлга киритди.
 
Лорен Дэвис финалгача бўлган ўйинларда голландиялик Кики Бертенсни 7:6, 6:4 япониялик Куруми Нарани 6:3, 6:3, чехиялик Барбора Стрицовани 6:1, 7:6, Елена Остапенкони 4:6, 6:4, 4:1 (рад) ҳисобида енгди.
 
Бош соврин учун ўтказилган баҳсда Лорен Дэвис тажрибали хорватиялик теннисчи Ана Конюх билан рақобатлади. Бир соату 11 дақиқа давом этган финал баҳси 6:3, 6:1 ҳисобида 23 ёшли Лореннинг ғалабаси билан якунланди.
 
 
Жаҳон рейтингида 61-ўринни эгаллаб турган Лорен Дэвис фаолиятидаги илк совринини қўлга киритди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!