Гўзаллар велопойгада қатнашди (Фотогалерея)

Хабар берганимиздек, бугун пойтахтимиздаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда “Асака банк” АТБ ҳамкорлигида “Пандемияни спорт орқали биргаликда енгамиз” шиори остида велоспорт бўйича спартакиада ташкил этилди.

Унда "Асака банк"нинг марказий аппарати ва вилоятлардаги филиалларида фаолият олиб борадиган ходимлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа юртимизда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини, хусусан, юртбошимиз илгари сурган жисмоний тарбия ва спортни янада тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!