Грандлар талашаётган "асалари" ўз клубида қолиши мумкин

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жуд Беллингэм бир неча машҳур жамоалар назарига тушиб улгурди.

"Football Insider" нашри хабарига кўра, дортмундликлар раҳбарияти англиялик футболчини олиб қолиш масаласини кўриб чиқмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 2025 йилга қадар амал қилади.

18 ёшли хавбек хизматига "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоаларидан жиддий қизиқиш бор. Унга "туманли альбион" бегона эмас. Жуд "Бирмингем" табрияланувчиси ҳисобланади. Истеъдодли футболчининг трансфер нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсум Беллингэм "асаларилар" сафида 24 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 9 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!