Грандлар талашаётган ҳимоячига нарх белгиланди

TIGGO 2 PRO

"Борнмут"нинг чап қанот ҳимоячиси Милош Керкес ёзги трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин.

Венгриялик футболчи аллақачон Европа грандларининг эътиборида, ва ёзда "Олчалар"га уни таркибда ушлаб қолиш қийин бўлиши мумкин. TodoFichajes хабарига кўра, "Борнмут" Керкесни 40 миллион еврога сотишни режалаштирмоқда. 21 ёшли футболчига "Реал Мадрид" ва "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда, шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам уни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Милош Керкес жорий Премьер-лига мавсумида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt порталида унинг бозор қиймати 28 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!