Греция Суперлигаси. Машарипов дебют қилган баҳсда "Пансерраикос"ни аяб ўтиришмади

Греция Суперлигаси 9-туридан ўрин олган "Панатинаикос" - "Пансерраикос" ўйини бўлиб ўтди. Унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди. 

Беллашувда голларга Шпорар (дубль), Чован (автогол), Черин ва Манчини муаллифлик қилди. Меҳмонлар гол уришга муваффақ бўлмади. "Пансерраикос" сафида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов 63-дақиқада захирадан майдонга туширилди. 

Маълумот ўрнида, Машарипов жамоаси айни пайт 9 очко билан 8-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!