Гринвуд Мадрид клубида рекорд ўрнатди
Испаниянинг "Хетафе" клуби "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олган ҳужумчи Мэйсон Гринвуднинг ёзуви туширилган футболкаларни рекорд миқдорда сотди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Айтиш керакки, мадридлик мухлислар 21 ёшли англиялик футболчини жуда илиқ қарши олишди. Унинг тақдимотига 4 минг киши келди. Бироқ маросимда Гринвуднинг нега футболдан четлатилгани ҳақидаги саволлар тақиқланган. Июль ойида клуб томонидан инглиз тилида яратилган Тwиттер аккаунтига 46,5 минг обуначи қўшилди. "Хетафе" бир ҳафта ичида Гринвуд номи ёзилган футболкаларни клуб тарихидаги бошқа ўйинчиларга қараганда кўпроқ сотди.
"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси 2023/2024 йилги мавсум охиригача "Хетафе"да ижара асосида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Гринвуд зўрлашга уриниш ва зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинганидан кейин 18 ойдан кўпроқ вақт давомида "Манчестер Юнайтед"да ўйнамади. Унинг инглиз клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Фикрлар