Гризманн
Ads

Le10Sport нашрига кўра, Гризманн "Барселона"ни Месси сабаб тарк этиши мумкин. Нашр футболчилар ўртасидаги муносабат кескинлашганини хабар қилмоқда.

Клуб рахбарияти франциялик форвардга Месси билан келиша олмаса сотиб юбориши мумкинлигини айтиб ўтишган. Клуб Гризманни Неймарга алмаштириш вариантини кўриб чиқиши мумкин экан.

Эслатиб ўтамиз, Антуан "Барселона"га "Атлетико"дан мавсум аввалида келиб қўшилган ва ўтган вақт ичида Испания чемпионатида 7 та ўйинда 3 та гол қиритишни уддалаган.