Гризманн
Ads

“Барселона” шартнома имзолашни режалаштираётган Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Антуан Гризманн каталонияликларга ўзининг маош борасидаги талабини эълон қилди.

Унга кўра 27 ёшли франциялик футболчи “Камп Ноу”да йилига 20 млн евро маош олмоқчи. Бироқ, “Барса” Гризманнга 18 млн евро таклиф қилмоқда.

Ўз навбатида Гризманни таркибда сақлаб қолишга уринаётган “матрасчилар” эса ўз етакчисига йилига 25 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманн ўз келажаги борасида ЖЧ-2018 стартига қадар эълон қилиши ҳақида айтиб ўтган эди.