Гризманн "Барселона"га марказий ҳужумга кимни тавсия қилди?

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризман каталонияликлар жароҳатланган Луис Суаресга ўринбосар излаш ишларини тўҳтатгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Агар клубга марказий ҳужумчи керак бўлса, унда мен ёрдам беришга тайёрман. Чап қанот ва марказий ҳужумда муаммосиз ўйнан оламан. Мен фақат жамоамга ёрдам беришни хоҳлайман", - дейди Гризманн.

Жорий мавсумда Гризманн "Барселона" либосида Ла Лига баҳсларида 20 та ўйинда майдонга тушиб 7 гол ва 5 голлик узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!