Гризманн "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Мавсумни "Атлетико" клубида ижарада ўтказаётган "Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн жароҳати туфайли “кўк-анорранглилар”га қарши ўйнамаслиги мумкин.

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга қараганда, "Атлетико" футболчини мавсумнинг муҳим қисми олдидан хавф остига қўйишни истамаяпти, чунки у ҳали ўнг оёғидаги сон жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган.

Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

"Барса" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйин 6 февраль, якшанба кунига белгиланган. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!