Гризманн мартда "Барселона" билан шартнома имзолади. "Атлетико" ФИФАга шикоят қилиши мумкин

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн 2018 йилнинг ноябрида "Барселона" билан музокаралар олиб борди ва 2019 йил март ойида Каталония клуби билан шартнома имзолади.

Sportsbox.ru манбасининг маълум қилишича, бу "Атлетико" ва "Ювентус" ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан сўнг содир бўлган.

"Атлетико" буни исботласа, ФИФАга ноқонуний музокаралар ҳақида шикоят қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2018/19 йилги мавсумда Гризманн "Атлетико" учун 48 та ўйинда 21 та гол урган ва 10 та ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!