Гризманн Месси билан муносабатлари, собиқ агенти ва амакисининг танқидларига жавоб берди

"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоадаги ўрни ва Лионель Месси билан муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Барса"га ўтганимдан буён расмий баёнот бермадим. Аммо энди барчасини тўғрилашнинг вақти келди. Чунки айрим миш-мишларга узоқ вақт изоҳ бермадим.

Жамоадошларим билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бор эътиборимни майдонда ўзимни янада яхши кўрсатишга қаратяпман. Месси билан илк бор суҳбатлашганимизда у менга клубнинг дастлабки таклифига рад жавоб берганим хато бўлганини айтган. Гап сўнггида эса, у доимо ёнимда бўлиши ҳақида таъкидлаганди.

Олатсанинг (Гризманнинг собиқ агенти - Sports.uz) танқиди? Мен у билан тўйимдан буён гаплашганим йўқ. Уни тўйга таклиф қилдим, бироқ у келмади, шунинг учун у билан муносабатларимизга чек қўйдим. Отам ва синглим матбуот билан алоқа қилишмайди, шу сабаб журналистлар унга қўнғироқ қилишган.

Амаким эса, футбол қандай ишлашини билмайди. Лео амаким билан гаплашмаслигимни жуда яхши билади. Чунки менда унинг телефон рақами ҳам йўқ", - дейди Гризманн.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)