Гризманн ўрнига уч футболчи!
“Барселона” ва “Атлетико” раҳбарияти Антуан Гризманн ва Сауль Ньигесни ўзаро алмашишга келишгани, бироқ каталонияликлар маълум миқдорда компенсация пули талаб қилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Мадридликлар бу талабга бошқачароқ ёндашмоқда. Диего Симеони Антуан Гризманн учун Сауль Ньигесдан ташқари яна икки футболчини Каталонияга жўнатишга тайёрлигини билдирди.
Бу рокировкага икки ҳимоячи – Ренан Лоди ва Марио Эрмосо қўшилиши мумкин.
23 ёшли Лоди ўтган мавсумда Испания чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга ҳам эришди. 26 ёшли Эрмосо “Атлетико” таркибида 31 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилди.
Фикрлар