Гризманн ўрнини ундан зўри эгаллайди
“Атлетико” клуби жамоанинг 33 ёшли ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ўрнини боса оладиган форвард қидираётган эди.
Мадридликларга “Манчестер Сити” вакили Хулиан Альвареснинг номзоди маъқул келди. Диего Симеоне бошчилигидаги мураббийлар штаби аргентиналик футболчи узоқ йиллар давомида ҳужум чизиғи етакчиси вазифасини бажариши мумкинлигига ишонмоқда.
Аргентиналик ҳужумчи яқинда муҳим учрашувларда асосий ролларда ўйнаш орзуси борлигини айтганди. Хосеп Гвардиола жамоасида бу вазифани Эрлинг Холанд бажариб келмоқда.
“Атлетико” жаҳон чемпионини олиш учун катта харажат қилишига тўғри келади. Хулианнинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги яна тўрт йил давом этиши белгиланган. Transfermarkt портали 24 ёшли форвардни 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Икки йилдан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилаётган “Ривер Плейт” тарбияланувчиси бу клубида жами 103 та учрашувда қатнашиб, 36 та гол ва 18 та ассист муаллифи бўлган.
Фикрлар