Гризманн: Ёмон ўйнамаяпман, 3 та гол урдим
Ла Лиганинг 6-турида "Барселона" "Вильярреал"га қарши баҳ олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувда Антуан Гризманн ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди ва баҳсдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бизда омадсиз даврлар бўлди, аммо биз кучайиб борамиз. Биз кучая оламиз ва ишлашда давом этамиз.
Бизда жамоага мослашиши керак бўлган янги ўйинчилар бор.
Ҳозир биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимиздан узоқдамиз. Аммо ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. "Атлетико"даги ўйинимдан кўра бу ерда бошқачароқ. Сабаби, мен бошқа позицияда ўйнаяпман. Мени нима кутаётганини билардим, аммо ҳар бир ўйинда кучайиб бораман.
Унчалик ёмон ўйнамаяпман, 3 та гол уришга улгурдим. Мен жамоа учун ишлайман, агарда гол уриш ва ассистентлик қилсам, унданда яхши бўлади," - деди Гризманн.
Фикрлар