Гризманнинг агенти МЮ вице-президентига мижози
Ads

«Манчестер Юнайтед» клуби ҳамон Мадриднинг «Атлетико» клуби форварди Антуан Гризманни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли франциялик футболчининг агенти бу борада манкуанликлар вице-президенти Эд Вудвордга мижози “Барселона” билан келишиб олганлигини айтган. Унинг айтишича «Атлетико» президенти Мигел Анхел Хил ва “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу Гризманнинг трансфери борасида ўзаро келишувга эришишган.

Унга кўра каталонияликлар Франция терма жамоаси ҳужумчисини 2018 йилнинг 1 июлига қадар сотиб олишса, 100 млн евро тўлашади. Агар трансфер ушбу санадан кечикса, Гризманнинг нархи 200 млн еврога кўтарилади.