Гукеш: "Абдусатторов даъвогар қаторида эканлиги, жаҳон чемпиони бўлишга биринчи қадами"

  • 4 сентябрь, 16:02
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO

Кеча шахмат жамоатчилиги Абдусатторовнинг "Гукеш чемпионликни сақлаб қола олмайди" деган гапини муҳокама қилишди. Гукешнинг ўзи Grand Swiss олдидаги матбуот анжуманида Нодирбекнинг ўзи даъвогар бўлиш учун анча йўлни босиб ўтиши кераклигини таъкидлади.

Tecno

"Биринчидан, Нодирбек Абдусатторов ажойиб шахматчи экани ва у жуда қобилиятли, аммо бу турнирда у фақат даъвогарлар қаторидан жой олиши мумкин, шунинг учун бу жаҳон чемпиони бўлиш йўлидаги яна бир қадам", - деди Гукеш.

 "Самарқандга қайтганимдан хурсандман. Мен бу ерда 2023 йилда тезкор шахмат ва блитс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этганман. Яна шу ерда бўлиш ёқимли. Саралашдан ўтишим шарт бўлмаса-да, бу барибир ажойиб турнир деб ўйлайман. Швейсария тизими бўйича супер кучли очиқ турнирлар унчалик кўп эмас. Мен учун бу бошқа форматда ўйнаш ва ўзимни кўрсатиш имконияти."

Гукеш, шунингдек, мусобақага тайёргарлиги олдиндан танланган ўйинчилар иштирок этадиган бошқа - ёпиқ турнирлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида гапирди.

"Швейсария тизимидаги турнирларда кўпроқ партияларни ютиш ва бироз кўпроқ таваккал қилиш керак. Ғалабага чанқоқ шахматчилар ва қизиқарли ўйинлар кўп бўлишидан хурсандман. Ёпиқ турнирларда кўп ўйнаганимга қарамай, тайёргарлигимни очиқ турнирга мослаштиришга ҳаракат қиламан."

Гукеш турнирда ғалаба қозониш учун кимни фаворит деб билиши ҳақидаги саволга дипломатик тарзда шундай жавоб берди: "Бу турнир шунчалик кучлики, деярли ҳар ким ғалаба қозониши мумкин. Мен фаворитларга унчалик ишонмайман."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!