Ғулом ҳеч қаёққа кетмайди ёхуд “Наполи” футболчиси билан келишиб олди
Ads

Италиянинг “Наполи” клуби тез орада жамоа ҳимоячиси Фаузи Ғулом билан амалдаги шартномани узайтиради. Бу ҳақда Transfermarkt нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, неаполликлар 25 ёшли футболчига 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқчи.

Маълумот учун, Фаузи Ғулом “Наполи”га 2014 йил 5 миллион еврога Франциянинг “Сент-Этьен” жамоасидан келиб қўшилган эди. У бу мавсум Италия А Сериясининг 15та учрашувида майдонга тушиб, 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Аввалроқ жазоирлик футболчига Европанинг бир қатор кучли жамоалари қизиқаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.