Гути «Барселона»га қарши ўйинда «Реал» фойдасига ҳакамлик хатоси бўлганини айтди
Muhammadqodir Ruzmatov
«Реал Мадрид» навбатдаги классикода «Барселона»ни мағлуб этди, баҳсли фол ва ВАР қарори футбол жамоатчилигида норозилик уйғотди.
«Реал» «Барселона»ни мағлуб этиб, рақиби билан очколар фарқини қисқартирди. Иккинчи бўлимда баҳсли вазият юзага келди. «Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселу орқадан «Реал» вингери Ян Диоманде оёғини босиб олди.
Футболчи бир муддат майдонни тарк этишига тўғри келди. Бироқ Канселу огоҳлантириш олмади, ВАР ҳакамлари эса ушбу эпизодга эътибор қаратмади. «Реал»нинг собиқ футболчиси Гути мазкур вазиятга ўз баҳосини берди.
«“Барселона” майдонда бир киши кам бўлиб қолиши керак эди. Бу тўғридан-тўғри қизил карточка», — деди Гути DAZN эфирида.

Изоҳлар (0)