Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти

“Барселона” мавсумлар оралиғида бош мураббий масаласини ҳам ҳал қилиши талаб этилади.

Ҳозирги бош мураббий Хави Эрнандес мавсум сўнгида клубдан кетади. Аввалига, клуб раҳбариятини уни олиб қолиш йўлларини қидираётган эди. Бироқ Чемпионлар лигасидаги қақшатқич мағлубиятдан кейин вазият кескин ўзгарди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар нуфузли мутахассисларни бош мураббийликка олиб келишни мақсад қилган.

Sport.es сайтининг ёзишича, “Барселона” хўжайинлари “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета, “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ёки ПСЖни бошқараётган Луис Энрикени кўзламоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, бу мураббийларни олиб келиш осон бўлмайди. Энг асосий масала, каталонияликларнинг молиявий аҳволи бунга имкон бермаслиги мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!