
Гвардиола А Сериядан ҳимоячи олиб келади
"Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьясо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, 25 ёшли ҳимоячининг хизматларига "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола италиялик футболчини ўзининг ўйин тизимига жуда мос келади деб ҳисобламоқда.
Таъкидланишича, Камбьясонинг трансфери учун инглиз клуби 60 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдирган.
Ҳимоячи Италия А Сериясининг жорий мавсумида Турин клуби сафида 30 та учрашув ўтказди. Андреа иккита гол урди ва битта голли узатмаг муаллифлик қилди. Камбьясо ва "Ювентус" ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
Фикрлар