Гвардиола: Англияда ягона ҳукмрон жамоа йўқ
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лигадаги рақобат мавзусида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис у Англияда ишлаган йилларда лигадаги вазият ҳақида сўрашди.
- Мен Мюнхенда ёки Барселонада ишлаган вақтларимда ҳамиша “Англияда ҳар бир жамоа ҳар қандай рақибни юта олади”, деган гапни кўп эшитардим. Эҳтимол, кейинроқ “Ливерпуль” ва биз бу динамикани бироз ўзгартиргандирмиз. Чунки биз шундай барқарор эдикки, бир неча мавсум давомида 90 очкодан ортиқ, баъзан деярли 100 очко тўплардик.
Бир пайтлар АПЛда, худди Миллий баскетбол лигасида бўлгани каби, ягона ҳукмрон жамоа йўқ эди. Сўнгги беш-олти йил ичида ҳар қандай рақибни енга оладиган турли жамоалар пайдо бўлди. Менимча, бу томошабинлар учун ҳам, Премьер-лига шоуси учун ҳам жуда яхши, - деди Хосеп Гвардиола журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. “Шаҳарликлар” бу вақт мобайнида олти маротаба чемпионликка сазовор бўлди. Хосеп Гвардиола ишлаётган давр клуб тарихида энг яхшиси ҳисобланади.



Фикрлар