Гвардиола АПЛдаги энг зўр футболчи номини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Астон Вилла” дарвозасига супер гол уриб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Бернарду Силванинг ўйинига жуда юқори баҳо берди.
- Бернарду – премьер-лиганинг энг зўр ўйинчиси. Унинг урган голини қайта томоша қилинг ва сиз бунга амин бўласиз. Силва ҳужумни зўр якунлади. Ҳайратланарли гол, - деди Хосеп Гвардиола.
27 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда 13 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига бешта аниқ зарба ва битта голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар