Гвардиола: Азар - мен кўрган энг зўр футболчилардан бири
Ads

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бельгиялик вингер Эден Азарнинг "Челси"дан "Реал"га кўчиб ўтгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Реал” “Челси”дан сотиб олган футболчи жуда-жуда зўр. Бу ажойиб трансфер. Азар мен кўрган энг зўр футболчилардан бири ҳисобланади. Мухлислар бу каби футболчиларнинг ўйинларини кўриб роҳатланишади”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Азарнинг "Сантьяго Бернабеу"даги таништирув маросими бугун бўлиб ўтади.