Гвардиола
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Жошуа Киммихга бир йўла икки топ жамоа қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити” ҳамда “Барселона” жамоалари ўз сафида кўришни истамоқда. Ҳар иккала жамоа ҳам немис футболчисига 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида, мюнхенликлар спорт директори Михаил Решке Киммих учун 50 млн евро кам эканлигини айтиб ўтди.

Хосеп Гвардиоланинг талаби билан “шаҳарликлар” Киммихни икки бор ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Бироқ якунда ушбу трансфер амалга ошмаган.