Гвардиола: “Биз Ҳусанов билан унчалик кўп мулоқот қиламиз деб ўйламайман”

TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Тоттенхэм”га қарши учрашувдан аввал матбуот анжуманида иштирок этди. Испаниялик мутахассис миллий терма жамоамиз аъзоси Абдуқодир Ҳусановнинг тил билиш қобилиятини баҳолаб, ўз фикрини билдирди. 
 
"Биз уни иложи борича кўпроқ тил ўрганишга ундаймиз. Сабаби, бу мулоқот қилиш учун жуда муҳим омилдир. Шуни ҳам таъкидлашим жоиз, у инглиз тилида тўғри гапира оладиган бўлса ҳам, биз унчалик кўп мулоқот қиламиз деб ўйламайман. Чунки Абдуқодир ўзини шундай тутади. Шунга қарамай, 20 ёшли ҳимоячи ўйинни тушунса ва нима қилиши кераклигини билса, бу етарли ҳисобланади" – дея таъриф бериб ўтди "шаҳарликлар" бош мураббийи. 
 
Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар ва “шпорлар” ўртасидаги беллашув бугун Тошкент вақти билан 00:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!